Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Андижондан шум хабар келди» — вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

«Андижондан шум хабар келди» — вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Андижон вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган «Андижондан шум хабар келди» номли хабар юзасидан расмий баёнот берди.

Аниқланишича, Андижон шаҳрининг Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў.нинг жасадлари яшаш хонадонида қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда.

Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг