Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги портлашда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланди

Андижондаги портлашда ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида жойлашган хусусий шифохонада 11 февраль куни газ портлаши содир бўлгани оқибатда бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳалок бўлган шахс Қирғизистон фуқароси экани маълум бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳалок бўлган 56 ёшли фуқаронинг жасади яқин қариндошлари томонидан Қирғизистонга етказилган.

Воқеа 11 февраль куни соат 11:30 да Чинобод кўчасида жойлашган 3 қаватли «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида юз берганди. Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган, 11 нафар киши жароҳатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг