Андижондаги «Мурувват» уйи собиқ раҳбарига жиддий айб қўйилди
Қўрғонтепадаги ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйининг собиқ директори М.М. қурилиш ишлари учун ажратилган пулларни «еб юборган»ликда айбланди.
Андижон вилояти прокуратураси томонидан «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида амалга оширилган қурилишлар давомида жами 1 млрд. 74 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича қурилишни амалга оширган жамиятлар ҳамда интернат уйининг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Хозирда жиноят иши юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вилоят прокуратураси томонидан жиноят ишининг тергови устидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter