Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Андижондаги ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди — Бош прокуратура

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда «Андижон шаҳрида автомашиналар ҳаракатланиш вақтида тарафлар ўртасида тортишув келиб чиққан. Андижон шаҳар ИИБ 4-бўлим ходимлари томонидан фуқаролар калтаклангани, ҳақорат қилингани айтилмоқда» номли видеохабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Эстатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида фуқаро А. Абдукаримов айнан Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ички ишлар бўлимининг бир неча нафар ходимлари томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг