Андижонда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди (видео)

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида «Нексия» русумли икки автомобиль тўқнашуви оқибатида жиддий ЙТҲ содир бўлди.
«Ўзбекистон24» телеканали хабарига кўра, ушбу ҳодисага тезликни меъёридан ошириш ва ҳайдовчилар ўртасида муросасизлик рўй бергани сабаб бўлган. Натижада икки автоуловга ҳам жиддий шикаст етган. Тасвирда кўринадики, машиналарнинг бири йўл четидаги тўсиқдан ошиб ўтиб, анҳорга тушиб кетишига бир баҳя қолган.
Ҳайдовчиларга жиддий шикаст етмаган, уларнинг бири шифохонага жойлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter