Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда

Яна Андижон! ИИБ ходимлари фуқарони кишан тақиб қийноққа солгани айтилмоқда

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахабов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушган, деб ёзмоқда депутат Жаҳонгир Жиянов.

Маълум бўлишича, Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари фуқаро И.Шахабовни Андижон вилояти ИИБга 102га қилган мурожаати юзасидан Андижон шаҳар Аҳмадбек ҳожи кўчасида жойлашган «Хатича» кафеси олдига чақириб, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хафли бўлган зўрлик ишлатиб ноқонуний кишан тақиб қийноққа солинганлиги оқибатида фуқоронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига жиддий зарар етгазган. Энг ёмони, жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилиши вақтида унинг чап қўли синганлиги аниқланган.

«Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ходимлари томонидан содир этилган фожиавий ҳолатлар тизим рахбарларини уйғотиши, аниқ хулосалар қилишга чорлаши керак.

Минг афсус билан айтиш керакки, баъзи бир қўштирноқ ичидаги ходимларнинг лаёқатсизлиги ва билимсизлиги Президент ислоҳотларини обрўсизлантирмоқда. Ҳозирги вақтда фуқаро И.Шахабовга ҳар-хил тазйиқлар ва аризасини қайтариб олишлиги учун турли хил таклифлар бўлмоқда экан! Бу ҳолни қандай таърифлашимиз мумкин?

Ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назоратга олиб, фуқаро И.Шахабовнинг хафсизлигини таминлашини ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси маҳкамаси кучи билан ҳуқуқий баҳо бериб, айибдорларни жазолаш учун адолатли судга олиб чиқади, деган умиддамиз!», деб ёзади депутат.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимлари томонидан А.Абдукаримовга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилиши натижасида гумондор фуқаро комага тушиб, охир-оқибат вафот этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг