Андижонда ер қимирлади

Андижон вилоятида ер қимирлаши кузатилди. Хабар қилинишича, зилзила маркази Қирғизистон ҳудудида бўлган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 12 июнь, Тошкент вақти билан 09:30 да (12.06.2020 йил, Гринвич бўйича 04:30 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 40,76 градус шимолий кенглик; 73,04 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 10 км.
Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 326 километрни ташкил этган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Андижон : 59 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофат ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter