Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда бедарак йўқолган 18 ёшли қизнинг онаси мурожаат қилди

Андижонда бедарак йўқолган 18 ёшли қизнинг онаси мурожаат қилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида бедарак йўқолган қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

Қайд этилишича, Хўжаобод тумани, «Навоий» МФЙ, Обиҳаёт кўчаси 10-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган Холдаралиева Барнохон 2023 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30 лар атрофида яшаш уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. 

Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 ишонч рақамига ёки Андижон тумани ИИБнинг 74 741-13-28 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

 

Шунингдек, қизнинг онаси ҳам видеомурожаат қилиб, қизи сим-карта олиш учун чиқиб кетганича қайтмаганини билдирди ва уни топишда кўмак сўради.

«Барнохон, видеони кўраётган бўлсанг қайт. Қаерда бўлсанг ҳам уйга қайт, болам», дейди қизнинг онаси.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг