Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон тумани ҳокими ишдан кетдими?

Андижон тумани ҳокими ишдан кетдими?

Фото: «Google.com»

Андижон туманида янги ҳоким иш бошлагани айтилмоқда.

Хабарларга қараганда, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков туман ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишга тушибди. Уни туман жамоатчилигига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев таништирган. Ушбу маълумотни «Xabar.uz»нинг маҳаллий ҳокимиятдаги манбаси тасдиқлади.

Бироқ етти йилдан бери Андижон туманини бошқариб келган Улуғбек Исомиддиновнинг вазифасидан озод этилгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Норасмий хабарларга кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов йиғилишлардан бирида Улуғбек Исомиддинов айни пайтда бетоблиги, саломатлигини тиклаб олгач, вазифасини давом эттиражагини таъкидлаган.

Ҳолатнинг нимаси ажабланарли? Бир қарашда ҳаммаси жойида: иссиқ жон, ҳеч ким хасталикдан кафолатланмаган. Муҳтарам Исомиддиновга саломатлик тилаган ҳолда айтамизки, раҳбар одам бирор сабаб билан вазифасини давом эттира олмаса, унинг ишини муовинлари бири вақтинча адо этади одатда. Андижон туман ҳокимининг бир эмас, бир неча ўринбосари борлигига қарамай туманга раҳбарлик қилиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига юклатилгани бироз ажабланарли, албатта. Манбамизга кўра, бу ҳолатни вилоят раҳбарияти «пичоққа илинадиган» кадр йўқлиги билан изоҳлашган.

Майли, воқеалар ривожини вақт кўрсатади. Биз эса яқинда «Андижоннома» газетаси ва «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида «Ўзи хон, кўланкаси майдонми?» мақоласи эълон қилинганини эслатиб ўтиш билан кифояланамиз. Мақолада Андижон туман ҳокими Улуғбек Исомиддиновнинг кейинги йиллардаги фаолияти танқидий оҳангда қаламга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг