Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«АН-148» ҳалокати бўйича қидирув ишлари бир ҳафта давом этади

«АН-148» ҳалокати бўйича қидирув ишлари бир ҳафта давом этади

Фото: «Mk.ru»

Москва яқинида содир бўлган самолёт ҳалокати юзасидан қидирув-текширув ишлари тахминан бир ҳафта вақтни талаб этади. Бу ҳақида фожиа жойида бўлиб вазият билан танишган РФ фавқулодда вазиятлар вазири маълум қилган

Ҳозирда ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин бўлган барча сабаблар: об-ҳаво шароити, инсон омили, самолётнинг техник ҳолати ва бошқалар ўрганилмоқда. Ўрганиш  муддатининг бунчалик вақт олиши самолёт қолдиқларининг қор билан қопланиши, ноқулай об-ҳаво шароити билан изоҳланган. 

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Москвадан Орскка парвоз қилаётган самолётнинг қулаши натижасида 71 киши ҳалок бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг