Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амити университетида NASA дастурчиларининг собиқ раҳбари билан онлайн суҳбат. Иштирок этиш бепул!

Амити университетида NASA дастурчиларининг собиқ раҳбари билан онлайн суҳбат. Иштирок этиш бепул!

Тошкент шаҳридаги Амити университети дунё бўйлаб энг етук мутахассис олимларни жалб этан ҳолда олимлар ва профессор-ўқитувчилар учун «Халқаро профессор-ўқитувчилар муҳокамалари форуми» туркум дастурларини эълон қилди.

Асосий меҳмон-маърузачи дунёга машҳур NASA компаниясининг юқори малакали дастурчилари раҳбари бўлган Майкл Жерард Хинчи.

Майкл Жерард Хинчи – ирландиялик компютер муҳандиси, Ирландия дастурий инжиниринг тадқиқот маркази директори.

Унинг ҳозирги кунгача қўлга киритган қуйидаги ютуқлари ва мукофотлари таҳсинга лойиқ:

  • NASA дастурий таъминотини таъминлаш тадқиқотига қўшган ҳиссаси учун 2012 йилги NASA мукофоти
  • NASA Kerley мукофоти (2009) — Йил тадқиқотчиси
  • Tribal коллежида электротехника бўйича биринчи 4 йиллик коллеж даражасини олгани учун NASA фахрий мукофоти (2008)
  • Буюк Британиянинг Етук математик мукофоти
  • Буюк Британиянинг Етук муҳандис мукофоти
  • Буюк Британиянинг Етук профессионал муҳандис мукофоти
  • Буюк Британиянинг Ахборот технологиялари бўйича мутахассис мукофоти
  • Австралия муҳандислар институти, илмий ходим фахрий унвони
  • Буюк Британия компютер жамияти, илмий ходим фахрий унвони
  • Электротехника ва электроника муҳандислари институти, катта аъзоси

Майкл Хинчи жуда кўп соҳаларда грантларга сазовор бўлган:

  • Автоном тизимлар
  • Автоном ҳисоблаш
  • Ўз-ўзини бошқариш дастурий таъминоти
  • Дастурий таъминот синовлари
  • Динамик дастурий маҳсулотлар линиялари

Биринчи тадбир жорий йилнинг 26 август куни 14.30да Амити университети биносида ташкил этилади. Иштирок этиш бепул.

Манзил: Тошкент шағри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси 70 уй.

Шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳридаги Амити университетининг бу туркум дастурларни йўлга қўйишидан мақсади, Республикада олимлар фаолиятини рағбатлантириш ва уларнинг дунёнинг энг кўзга кўринган мутахассислари билан муҳокамаларини ташкил этиш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш даражаси ва сифатини янада оширишга кўмаклашишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги Амити университети 80 фоиз илмий салоҳиятга эга кафедрасига эга бўлиб, унда 100 фоиз чет эллик мутахассислар фаолият олиб боришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг