Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Амирсой»да қор кўчкиси юз берди (фото)

«Амирсой»да қор кўчкиси юз берди (фото)

Фото: Алберт Попов.

Чимён қор кўчки станцияси кузатувчиси А.Поповнинг маълумот беришича, 19 январь кечга томон Чимён тоғлари «Амирсой» сой ҳавзаси дам олиш масканлари канатлар олдига катта масштабда қор кўчкиси юз берди.

Қор кўчкидан ҳеч ким зарарланмаган, қор кўчки станциясининг олдинроқ, кучли қор бўрон кузатилиши тўғрисидаги огоҳлантирувчи хати асосида, дам олиш сиҳатгоҳи аҳолини вақтинча қабул қилмаган.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари қор кўчки атрофини зудлик билан огоҳлантирувчи тўсиқлар билан ўраб олган.

Фото: Алберт Попов.

Мутахасиснинг таъкидлашича, «Амирсой» дам олиш масканига яқин ҳудудларда 16 январда иккита катта ҳажмда қор кўчкилар кузатилган. Қор кўчкиларидан талофатлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал «Ўзгидромет» об-ҳаво масаласида шошилинч ахборот эълон қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг