Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амир Темур хиёбонидаги ҳолат бўйича расмий ахборот берилди

Амир Темур хиёбонидаги ҳолат бўйича расмий ахборот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида рўй берган ҳолатлар бўйича турли хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий хабар берди.

Унга кўра, 2021 йил 28 март куни тахминан соат 15:00-15:15 ларда Юнусобод туманидаги Амир Темур хиёбони олдида 3-4 нафар фуқаролар Т.С. исмли йигит ва Б.Р. исмли қизни ЛГБТ фаоллари деб гумон қилиб, уларни уришга ҳаракат қилган. Ушбу фуқароларга 20-25 нафар бошқа шахслар қўшилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларини содир этишган.

Воқеа жойида хизмат қилаётган Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий Гвардия ходимларининг аралашуви билан Т.С. ва Б.Р. ҳимоя қилиниб, уларга тан жароҳати етказилишига йўл қўйилмади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳамкорликдаги чора-тадбирлари натижасида низонинг оммалашиб кетишининг, шунингдек, бошқа оғирроқ оқибатларнинг олди олинди ҳамда ҳеч кимга шикаст етмади.

Жанжални бошлаган ва фаол иштирокчиси бўлган фуқароларнинг 12 нафари ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми («Безорилик») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мазкур жанжалда диний мазмундаги низо бўлмаган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг