Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ уйни портлатиш режаси учун америкалик 15 йилга қамалди

Оқ уйни портлатиш режаси учун америкалик 15 йилга қамалди

Америка суди Жоржия штати фуқаросини қурол ва портловчи воситалар ёрдамида Оқ уйга ҳужум қилишга урингани учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, Камминг шаҳрида истиқомат қилувчи 23 ёшли Хашер Жалол Тахеб Оқ уйга террорчилик ҳужумини режалаштириб юрган. Чунки бу жиҳодда қатнашиш мажбуриятларидан бири бўлгани айтилмоқда.

Тахебга нисбатан тергов ҳаракатлари бир йилдан ортиқ давом этган. 2018 йил март ойида маҳаллий фуқаролардан бири ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёш йигит радикаллашганлиги ва чет элга боришни режалаштираётганини маълум қилган. 2019 йил январда Тахеб ФҚБ агентлари томонидан ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг