Америкалик қиз ўз хонасида... юк машинаси ғилдираклари остида ҳалок бўлди
Американинг Ларедо шаҳри (Техас штати)да яшовчи қиз ўз ётоғида... юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.
«Daily Star» ёзишича, 14 декабрь машина уйни бузиб кирганида ўқувчи қиз — 17 ёшли Арамис Мора ўз хонасида, компьютерда масофадан таълим олаётган бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бехосдан ҳайдовчининг тоби қочиши оқибатида юк машинаси бошқаруви йўқотилиши нохуш воқеага сабаб бўлган.
Ҳайдовчини ҳам оғир аҳволда шифохонага олиб кетишган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter