Америкалик кутилмаганда миллионерга айланди
Aмериканинг Пфаффтаун (Шимолий Каролина) шаҳрида яшовчи шахс, марҳум отаси лотерея ўйнаганда ишлатган рақамлар туфайли жекпотни ютиб олди. Бу ҳақда UPI нашри хабар бермоқда.
Кевин Холтерман (Kevin Halterman) лотерея чиптасини сотиб олиб, деярли бир йил давомида ишлатган рақамларини киритди. «Отам март ойида вафот этди. Лотерея ўйнаганда у доимо бир хил рақамлардан фойдаланган. Мен уларни эслашга ҳаракат қилдим ва лотерия чиптасига ўша рақамларни киритдим. Натижада менга омад кулиб боқди», — дейди у.
23 январь куни бўлиб ўтган Powerballнинг лотерея ўйинида Холтерман миллион доллар ютиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter