Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкада яна бир юқумли касалликнинг тарқалишига қизил пиёз сабаб бўлди

Америкада яна бир юқумли касалликнинг тарқалишига қизил пиёз сабаб бўлди

Фото: «Bizwhiznetwork.com»

АҚШ касалликларга қарши курашиш ва олдини олиш марказининг маълум қилишича, Америкада сальмонеллёзнинг тарқалиши қизил пиёз билан боғлиқ, дея хабар берди «NBC DFW».

Марказга кўра, 396 нафар америкалик сальмонелла штаммини юқтириб олган. Касаллик тарқалишининг манбаи Калифорниянинг «Thomson International» компанияси етиштирган қизил пиёз эканлиги тахмин қилинмоқда. Марказ, шунингдек, пиёзнинг бошқа турлари ҳам зарарли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган:

«Пиёз етиштириш ва териб олиш усули туфайли пиёзнинг оқ, сариқ ёки ширин каби турлари ҳам зарарланган бўлиши мумкин».

Сальмонеллани юқтирганлик аломатлари ич кетиши, иситма ва ошқозон спазмини ўз ичига олиб, улар бактерия таъсиридан сўнг 6 соатдан 6 кунгача намоён бўлиши мумкин. Хабарда айтилишича, 1 август ҳолатига кўра, сальмонелла штаммиини юқтирган 396 кишидан 59 нафари шифохонага ётқизилган. Ўлим ҳолати қайд этилмаган.

Таъкидланишича, касаллик тарқалиши илк бор 10 июль куни қайд этилган. Канада жамоат соғлигини сақлаш агентлиги ҳам ичак инфекцияси тарқалиши ҳақида хабар берганди. У АҚШ билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг