Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка Хитойни яна нималарда айблаяпти?

Америка Хитойни яна нималарда айблаяпти?

Фото: «Video.foxnews.com»

Оқ уйнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Наварро коронавирус пандемияси туфайли Хитойга қарши янги айбловлар билан чиқди. Бу ҳақда у «Fox News» телеканали эфирида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Пекин Вашингтонга сифати паст ва ҳатто қалбаки тест тўпламларини юборган. Келгусида АҚШ бундай вазиятга жим қараб туролмайди.

Иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи Хитойни вирус тарқалиши билан боғлиқ АҚШ муаммоларидан фойдаланаётганда айблади. У мамлакатни пандемияни тўхтатиб қолишдаги хатолар билан бир қаторда бунинг учун ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг