Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америка, Россия, Хитой — ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади?

Америка, Россия, Хитой — ким биринчи бўлиб Ойда ўз базасини яратади?

Фото: «Metals Expert»

Айни пайтда учта Ой дастури бор: Америка, Россия, Хитой. Шу мамлакатлар орасида биринчи бўлиб Ойда ўз базасини ярата олгани фазовий пойгалар етакчисига айланиши ҳақида «Naked Space» телеграм-канали ёзмоқда.

АҚШ (NASA) 2019 йилнинг май ойида  инсонни Ойга қайтариш дастурини (Artemis) очиқлади. Унга кўра, 2024 йилда Ойга парвоз қилиниб, инсон иккинчи маротаба Ернинг табиий йўлдошига қадам қўйиши режалаштирилган.

Россия дастури 2028-2029 йилларда Ойга учувчисиз парвозларни мўлжаллаяпти, 2030 йилда эса илк рус космонавтини Ойга юбориш кўзда тутилган.

Хитой Ойнинг жанубий қутбида 2023-2024 йилларда роботлашган илмий станция қуришни, кейинроқ, 2028 йилда фазогирларни жўнатишни режалаштирган.

Ҳозирча бу мамлакатлардан биронтаси ўз дастурини интиҳосига етказгани йўқ, демак, пойга давом этади.

Халқаро қонунчилик мамлакатларнинг Ойни бўлиб олишини тақиқлайди, афтидан, Ой мустамлакачилари захиралар учун Ерда бошланган курашни Ойда давом эттиришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг