Америка ҳукумати айбсиз 46 йил қамоқда ўтирган рассомга 1,5 миллион товон тўлайди
Америка ҳукумати айбсиз қамалиб, 46 йил умрини панжара ортида ўтказган Ричард Филлипсга 1,5 миллион доллар товон тўлайди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» сайти «CBS News»га асосланиб ёзмоқда.
Таъкидланишича, прокуратура иккинчи уринишдан сўнг товон пулини тўлашга кўнган.
Филлипсни қотилликда айблаб, 1971 йили бир умрга қамашган. Орадан узоқ йиллар ўтиб у ҳеч кимни ўлдирмагани, гувоҳ ёлғон кўрсатма бергани маълум бўлди.
Мавзуга оид: Умрининг 39 йилини қамоқда ўтказган «айбсиз айбдор»га 21 миллион доллар берилади
Филлипс қамоқхонадалиги пайтида тасвирий санъатга қизиқиб қолган ва у ҳозир яхшигина рассом. Айрим асарлари минглаб долларга сотилмоқда.
«Улар менга товон тўлашадими-йўқми, фарқи йўқ», — таъкидлади Филлипс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter