Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Амалдорнинг хорижда мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак» — Руслан Давлетов

«Амалдорнинг хорижда мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак» — Руслан Давлетов

Фото: АОКА

9 июль куни АОКАда президентнинг коррупцияга қарши курашга қаратилган янги фармони ва қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Адлия вазири Русланбек Давлетов журналистнинг 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланиши ҳақидаги норма ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Ижтимоий тармоқларда январгача ҳисобрақам очиб олса бўлар экан-да, мулкка эга бўлса бўлар эканда, деган ҳар хил талқинлар бўлмоқда. Бўлмайди. Агар мулк бўлса, ундан январгача воз кечиб йўқотиш керак. Январдан кейин тартиб тўлиқ кучга киради. Яъни ҳозир бўлган бўлса, у тартиб кучга кирганида йўқолиши керак. Мерос бўлса ҳам, хадя бўладиган бўлса ҳам, уни ўзидан бегоналаштириши керак. Шундай тартиб бутун дунёда йўлга қўйилган», — деди вазир.

Русланбек Давлетовнинг қўшимча қилишича, давлат хизматчиси бўлишидан олдин олинган, яъни, талаба бўлган пайтида, давлат хизматига тааллуқли бўлмаган пайтидаги фаолияти натижасида орттирилган кўчмас мулк бу тақиққа тушмайди. Чунки кўчмас мулк рўйхатдан ўтади, қачон рўйхатдан ўтганлигига қараб давлат хизматидан олдин олинганми-йўқми аниқлаш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг