Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Бурхонов: «Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди»

Акмал Бурхонов: «Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурхонов «Газета.uz»га берган интервьюсида «таниш билиш»чилик, манфаатлар тўқнашуви ҳақида гапирди.

«Ривожланган мамлакатларда ҳар бир давлат идораси ва хусусий ташкилотда манфаатлар тўқнашувининг аниқ тушунчаси мавжуд. Бизда ҳамма нарса аралашиб кетган — «таниш билиш» ҳам, манфаатлар тўқнашуви ҳам, биз ўзимиз ҳали охиригача чегара қаерда ўтганлигини тўлиқ англаб етмаганмиз. Aфсуски, барчамиз «таниш-билиш» бу менталитет деб айтамиз. Aммо маданиятимиз ва урф-одатларимизни давлат хизмати билан адаштирмаслигимиз керак.

Биз агентлигимизга ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилганимизда, бизга жуда кўп қўнғироқлар бўлди, жумладан, юқори амалдорлардан ҳам. Улар: «Буни ишга ол, у қобилиятли, сенга шунақа одамлар керак, ишончли ва билган одамларни ишга олиш керак» дейишарди. Мен «Aгар у қобилиятли бўлса, унда бизда жамоат комиссияси бор, синов жараёнлари мавжуд. Мен кимни ишга олиш ва олмаслик тўғрисида қарор қабул қила олмайман ёки буюра олмайман», деб жавоб берардим.

Улар шуни тушунишлари керакки, айнан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шаффоф тузилма бўлиши керак, биз холислигимиз ва адолатимизга шубҳа қилиниши учун сабаблар ёки ишоралар яратишга ҳаққимиз йўқ. Aммо, афсуски, ҳатто мансабдор шахслар, давлат органлари вакиллари ҳам бу фарқларни тўлиқ англамайдилар», дейди Акмал Бурхонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг