«Амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчат…» – қўшиб ёзишлар давом этяпти
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллиондан зиёд кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилган. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.
Ўтаевга кўра, яна 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган. 35 та ҳолатда эса етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмаганлиги сабабли 19 мингдан ортиқ кўчатлар нобуд қилинган. https://telegra.ph/541-ta-%D2%B3olatda-amalda-ehkilmagan-bir-milliondan-ziyod-k%D1%9Echatlar-%D2%B3isobotlarga-%D2%9B%D1%9Eshib-yozilgan-06-10
Жорий йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан 7 232та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни коменсация тарзида экиш мажбурияти юкланган.
Маълумот учун, жорий йилнинг «баҳор мавсуми” да 125 млн. туп дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, «яшил боғ», «Яшил белбоғ» ташкил этиш ишлари режалаштирилган.
Бу борада қабул қилинган Ҳукуматнинг 2024 йил 7 мартдаги 144-Ф–сонли фармойишига мувофиқ электрон платформага баҳор мавсумида 139 млн. туп дарахт экилиши таъминлангангилиги тўғрисида маълумот киритилган.
Эслатиб ўтамиз, «Яшил макон» лойҳаси доирасида кўчат ўтқазиш билан боғлиқ қўшиб ёзишлар ҳақида аввалроқ давлат раҳбарининг ўзи ҳам масъулларни танқид остига олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter