Аляска қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди
АҚШнинг Аляска штати қирғоқларида 7,4 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати (УСГС).
Зилзила соат 06:48 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Санд Поинт шаҳридан 106 километр жанубда жойлашган бўлиб, ўчоғи тўққиз километр чуқурликда жойлашган.
Мумкин бўлган қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.
АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter