Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Алпомиш» спорт мажмуаси COVID марказига айлантирилади

«Алпомиш» спорт мажмуаси COVID марказига айлантирилади

Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуаси — коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказига айлантирилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» маълум қилган.

Хабарларга кўра, Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуаси — яна коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш (COVID) марказига айлантирилади. Манбаларнинг таъкидлашларича, ушбу ҳолат Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинаётган беморларнинг сони ортиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт мажмуаси COVID марказига айлантирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг