Алламжонов ва журналист суди охирига етмай тугади
2022 йилнинг 6 июль куни Шайхонтоҳур туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат)да назарда тутилган жиноятда айбланаётган Uzmetronom сайти асосчиси С.Ежковнинг жиноят иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда жабрланувчи К.Алламжонов ва судланувчи С.Ежков «Бриллиантовый мальчик» ва «Слив с дальним прицелом» мақолалари юзасидан ўз позицияларини билдирдилар.
С.Ежков тегишли далилларсиз материални эълон қилганидан афсусда эканлигини билдирди ва судда К.Алламжоновдан узр сўраган.
Ўз навбатида, Алламжонов, унинг мақсади — Ежковни жазолаш эмас, балки ўзининг ҳақ эканини исботлаш бўлганини, у бунга эришгани ва ўз аризасини қайтариб олишини билдирди. У ҳар қандай баҳслар кўчада, «подвал»ларда эмас, айнан судларда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ежковга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) билан жиноий иш очилганди.
Ушбу масалага Россия давлат думаси собиқ депутати В.Рашкин ҳам қизиқиб қолгани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter