Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алия Юнусова болалар омбудсмани лавозимидан истеъфога чиқмоқчи

Алия Юнусова болалар омбудсмани лавозимидан истеъфога чиқмоқчи

Омбудсманнинг ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида «мавжуд вазият» сабаб ишдан кетаётганини маълум қилди.

«Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен болалар ҳуқуқлари бўйича вакил сифатидаги фаолиятимни тўхтатаётганимни маълум қиламан», – дейди у ўтган фаолияти давомида қўллаб-қувватлаган, унга яқиндан ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этиб.

2005−2020 йилларда Парламент қуйи палатаси депутати бўлган Алия Юнусова номзоди сенаторлар томонидан 2020 йилнинг 28 февралида Ўзбекистон омбудсмани ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига маъқулланган эди.

Ўз навбатида, Алия Юнусова постида «мавжуд вазият»ни изоҳламаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг