Алишер Усмонов Зангиотадаги муҳтож оилаларга 2 миллиард 510 миллион сўм ажратди
Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда саховат ишларини давом эттирмоқда. Бу сафар у Зангиота туманидаги муҳтож оилаларга ёрдам қўлини чўзди.
«Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1 минг 4 та оилага 2 миллиард 510 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер кеча Андижон вилояти, Марҳамат туманидаги 1000 та оилага ҳам 2,5 миллион сўмдан тарқатгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter