Алишер Султонов яна бир лавозимга сайланди
Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг навбатдан ташқари онлайн ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда кун тартибига қўйилган асосий масала федерация раиси Аҳмедов Худоёр Мамажоновичнинг ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, Х.Аҳмедов ўрнига янги раҳбар ва унга ўринбосарлар сайлаш, Ижроқўм таркибини қайта кўриб чиқиш бўлди.
Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Х.Аҳмедовнинг аризасини қабул қилишди.
Шундан сўнг федерация раислигига Ўзбекистон энергетика вазири Султонов Алишер Саидаббосович номзоди қўйилди. Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан А.Султонов номзодини қабул қилишди ва у Ўзбекистон Rowing&Canoe федерациясининг янги раиси этиб сайланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter