Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Саъдуллаев «форслашган» ўзбек алломалари ҳақида

Алишер Саъдуллаев «форслашган» ўзбек алломалари ҳақида

Фото: Facebook / Sadullayev Alisher

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев буюк аждодларимиз, улуғ алломаларимиз фаолияти баъзи таниқли сайтлар орқали нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида ёзди.

«Ва ниҳоят яна бир ишонарли ва чуқур таҳлилларга асосланган манба топа олдим (BBC.CO.UK). Афсуски, 20 нафар олим ҳақида гап кетган бўлса, кўрсатилган алломалар орасида бирортасининг ватани сифатида бизнинг юртимиз келтирилмаган (ҳеч бўлмаса, ҳозирги Ўзбекистон деб таъкидланмаган). Юкланган расмлардаги маълумотни таржима қилишга улгурмадим, аммо ўқиб, ҳақиқатан ғурурландим.

Британия Парламентидагилар бизнинг Бухорий ҳақида ҳатто фикр билдиришган (Баронесс Варси). Хоразмий инновациялар бобида етук олим бўлганини таъкидлаб ўтишган. Умуман олганда, бу каби тафсилотларнинг чеки йўқ. Лекин...

Бухорий — форс олими деб таништирилган.
Ибн Сино — Ибн Сино ҳам форс олими дея таъкидланган.
Хоразмий — таажубланарлиси, Хоразмий ижоди билан ҳам шу ҳолат.
Беруний — ҳатто Берунийда ҳам.

Тушунаман, ижод асосан форс тилида олиб борилган бўлиши мумкин, аммо уларнинг исмларига назар солинг: Бухорий — Бухоро, Хоразмий — Хоразм ва бошқалар. Ислом цивилизацияси маркази шу ўринда жуда муҳим ролга эга. Халқаро меросимиз ва илмий манбаларимизни тиклаш вақти аллақачон келди. Ўзимиз ҳам шунга лойиқ бўлишимиз керак. Аммо, яна ўзимиз...», деб ёзади вазир ўринбосари ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг