Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров трамвайни қайтаришдан арзонроққа тушадиган таклифни айтди

Алишер Қодиров трамвайни қайтаришдан арзонроққа тушадиган таклифни айтди

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Тошкентга трамвайларни қайтаришдан кўра арзонроққа тушадиган таклифни илгари сурди.

Унинг айтишича, автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси ҳисобланади.

«Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак! Ҳатто йўловчиси бўлмаса ҳам! Автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобуснинг аниқ график асосида ҳаракатини таъминлайди (намунали ўрнак — Истанбул). Менимча бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушади», деб ёзади у.

Эслатиб ўтамиз, 10 февралда Самарқандга ташрифи чоғида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга трамвайни қайтариш ҳақида гапирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг