Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ал-Жазира» Исроил устидан халқаро судга ариза берди

«Ал-Жазира» Исроил устидан халқаро судга ариза берди

БМТ Ширин Абу Ақлаҳнинг ўлдирилишини кескин қоралаган.

Фото: Al Jazeera

Қатарнинг «Ал-Жазира» (Al Jazeera) телеканали журналист Ширин Абу Ақлаҳнинг ўлдирилишига доир иш бўйича Исроил устидан Ҳаагадаги Халқаро жиноий судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда канал маъмурияти хабар берди.

«Ал-Жазира» ҳуқуқшунослари кўплаб ҳужжатлар, гувоҳларнинг сўзлари ва суд экспертизаси натижасига таяниб, Ширин Абу Ақлаҳ бевосита Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилган деган хулоса келган.

Қайд этилишича, Исроил ҳарбийлари журналистга қарата қасддан ўт очган. Бу ўринда эҳтиётсизлик ортидан отиб қўйиш эҳтимоли истисно этилмоқда. Чунки журналист репортаж тайёрлаётган ҳудудда бошқа нишон бўлмаган.

«Кўплаб гувоҳларнинг кўрсатмалари, ўндан зиёд нуфузли ахборот агентликлари, инсон ҳуқуқари ташкилотлари ва БМТнинг текширувлари асосида Ширин Абу Ақлаҳ Исроил аскари томонидан ўлдирилгани тан олинди. Лекин бизнинг оила ҳалигача ажал ўқини ким отгани ва холамнинг ўлимига доир буйруқни ким берганидан бехабар», – дейди марҳуманинг жияни Лина Абу Ақлаҳ.

Фаластин ва АҚШ фуқаролигига эга Ширин Абу Ақлаҳ «Ал-Жазира»нинг Яқин Шарқдаги машҳур журналистларидан бири эди. У жорий йил 11 май куни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги қочқинлар лагерида Исроил армияси рейдини ёритиш пайти мерган ўқидан ҳалок бўлган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши мухбирнинг ўлдирилишини кескин қоралаб, очиқ ҳамда шаффоф текширув ўтказиш ва айбдорларни жазолашни талаб қилган.

Исроил ҳукумати журналист Фаластиндаги қуролли шахслар томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги тахминни илгари сурган.

Жорий йил июнь ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари идораси Ширин Абу Ақлаҳнинг ўлдирилишига доир текширув натижаларини эълон қилган. Унга кўра, журналист Исроил ҳарбийлар томонидан отилган ўқдан ўлим топган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг