Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акулалар футболчини тилка-пора қилиб ташлади

Акулалар футболчини тилка-пора қилиб ташлади

Фото: «Yandex.ru»

Австралияда денгизга тушиб кетган немис футболчисини акулалар ғажиб ташлашди, дея хабар берди «Чемпионат.com».

Американинг «Гастинг Бронкос» футбол жамоаси ўйинчиси Эрик Биригитти Яшил қитъада дўстлари билан таътилда бўлган.

Таъкидланишича, 21 ёшли спортчи серқоя қирғоқда сайр қилиб юрган. Бехосдан сирпаниб кетиб, жарликдан сувга тушиб кетади. Шу заҳоти оқим уни денгизга оқизиб кетади. Дўстлари спортчини қутқаришга роса уринишади. Ҳодиса жойига қутқарув хизмати чақирилади.

Порталнинг маълум қилишича, ўша куни кечасиёқ футболчининг қолдиқлари топилади. Тахминларга кўра, очиқ денгизда Биригиттига акулалар ҳужум қилишади ва уни еб қўйишади.

Бу пайтда унинг тирик бўлган-бўлмаганини нашр маълум қилмаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг