Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги: Халқаро интернет каналлар ўтказувчанлиги 1 Тбит/с га етказилади

АКТ вазирлиги: Халқаро интернет каналлар ўтказувчанлиги 1 Тбит/с га етказилади

Фото: «Mitc.uz»

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳайъат йиғилишида жорий йилда амалга ошириш режалаштирилган вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан:

  • халқаро тажриба ва ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда 2018-2021 йилларда «электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;
  • MUIC аъзолари томонидан кўрсатилаётган хизматлар улушини 2 ҳисса, экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмини 1,8 баробар ошириш;
  • Марказ аъзоларига янги бозорларга чиқиш имконини яратиш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
  • халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8-10 баробар ошириб, сониясига 1 Тбит.га етказиш;
  • халқаро етакчи телеҳаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш;
  • магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км.лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш;
  • почта алоқасини ривожлантириш ва янги хизматларни жорий қилиш юзасидан ҳукуматнинг тегишли қарорини ишлаб чиқиш;

Ҳайъат кенгашининг йиғилиши натижаларига кўра, соҳани истиқболда ривожлантириш чора-тадбирлари ўрин олган қарор қабул қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг