АКТ вазирлиги жамоаси «Бош вазир кубоги-2020»ни йирик ғалаба билан бошлади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги терма жамоаси футбол бўйича «Бош вазир кубоги–2020» мусобақасини йирик ғалаба билан бошлади.
«Бунёдкор» футбол академиясининг машғулот майдонларида футбол бўйича «Бош вазир кубоги–2020» мусобақасига старт берилди.
Ушбу турнир Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.
Мусобақага жиддий ёндашган ҳолда пухта тайёргарлик кўрган АКТ вазирлиги терма жамоаси ўзининг дастлабки учрашувини Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси жамоасига қарши ўтказди ва учрашувда тўлиқ устунликка эришиб, 7:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 64 жамоа қатнашаётган баҳслар 12 октябргача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter