АКТ вазирлиги биноси сотувга қўйилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жойлашган бино аукцион савдолари (e-auksion) орқали сотувга чиқарилди.
Ушбу маъмурий бино (балансда сақловчи: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган.
Савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 йил этиб белгиланган. Бошланғич нархи – 66,5 млрд. сўм.
Шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан АКТ вазирлиги тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг бир қатор давлат мулки объектлари ҳам аукцион савдоларига чиқарилган.
Жумладан:
Тошкент шаҳар, Қирқ қиз кўчаси, 10а-уй манзилида жойлашган маъмурий бино (балансда сақловчи: «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази» ДМ, савдо ўтказиш санаси 06.06.2022 й., бошланғич нархи 18,5 млрд. сўм.
Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, 3-кичик туман Наврўз кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (балансда сақловчи: UNICON.UZ ДУК, савдо ўтказиш санаси 30.06.2022 й., бошланғич нархи 2,768 млрд. сўм.
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, С.Рахимов кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Сурхондарё РТУМ объекти (балансда сақловчи: «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК, савдо ўтказиш санаси 09.06.2022 й. бошланғич нархи 677,4 млн. сўм.
Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги қуйи ташкилотлар IT-парк ҳудудига кўчирилиги аввалроқ маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter