Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири UZINFOCOM лойиҳалари билан танишди

АКТ вазири UZINFOCOM лойиҳалари билан танишди

27 декабр куни АКТ вазири Шерзод Шерматов «UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» фаолияти билан танишди.

Дастлаб AКТ вазири дата марказга ташриф буюрди. Ягона интеграторга эга бўлган сервер қувватлари ва марказнинг моддий-техник базаси билан танишди.

Шундан сўнг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Тизимдаги янгилик ва янгиланишлар, айни пайтда аҳолига қандай имкониятлар тақдим этилаётгани, 2022 йил учун мўлжалланган режа ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.

UZINFOCOM жамоаси томонидан ишланаётган лойиҳалар, My ID — шахсни биометрик идентификация қилиш тизими, Nis.uz миллий қидирув тизими, Ziyonet таълим портали тақдимоти бўлиб ўтди. Шу билан бирга, аграр, транспорт, маданият, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик соҳаларида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг