АКТ вазири Корея Ички ишлар ва хавфсизлик вазири ўринбосари билан учрашди
Бугун, 15 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирининг ўринбосари Ко Гю Чанг билан учрашди.
«Сўнгги йилларда кореялик мутахассисларнинг мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда фаол иштирок этаётгани, электрон ҳукумат ва IT-таълим соҳасидаги йирик лойиҳаларни жорий этишда бевосита ҳамкорлик қилаётгани ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончнинг юксаклигидан далолат беради», дейилади вазирлик хабарида.
Бўлиб ўтган учрашув доирасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги АКТ соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, жумладан Корея ва Ўзбекистондаги демографик трендлардан келиб чиқиб, корейс компаниялари билан ҳамкорликда IT ва BPO хизматлари экспортини ривожлантириш, Ўзбекистондаги ёшларни АКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter