Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов IT-парк резиденти фаолияти билан танишди (фото)

Шерзод Шерматов IT-парк резиденти фаолияти билан танишди (фото)

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 29 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов IT-парк резиденти — «Нажот таълим» ўқув марказида бўлиб, унинг фаолияти ва бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Вазир марказ фаолияти билан танишиш жараёнида ахборот технологиялари соҳасида қилинаётган ишлар юзасидан таклифлар берди.

Учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳам қатнашиб, Ёшлар порталини такомиллаштириш ва қўшимча қулайликлар яратиш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шунингдек, ёшлар дафтарига киритилганларга IT-йўналишда таълим олиш имкониятини яратиш ҳам муҳокама қилинди.

Шу куни АКТ вазири ва ўқув марказида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг