Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AКТ соҳасида туркий давлатлар форуми бўлиб ўтмоқда

AКТ соҳасида туркий давлатлар форуми бўлиб ўтмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолари делегациялари иштирокидаги форум ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Форум доирасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, рақамли трансформация, янги технологияларни жорий этиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилиш мавзусида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директорининг ўринбосари A. Худаев маъруза қилди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия ва Венгрия делегациялари вакилларининг ҳам тақдимотлари ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчилар «Astana Hub» IT-стартаплар халқаро технопарки фаолияти билан танишдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг