Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ соҳаси раҳбарлари Хоразмда жамланди (видео)

«Ҳудудларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришда маҳаллий давлат ҳокимлик органлари билан ҳамкорлик муносабатлари» мавзуидаги республика семинари АКТ соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларини Хоразмда жамлади.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида «Биз – бир жамоа, биз – бир оиламиз» шиори остида ўтказилган мазкур семинарнинг асосий мақсади АКТ соҳасида ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш, эришилган натижаларни тизимдаги корхоналар ўртасида кенг тарғиб қилиш, соҳа ходимларининг касбий малакаси ва билим даражасини ошириш эди.

Иштирокчилар вазирлик томонидан Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 30-мактабда ташкил этилган компьютер технологиялари, робототехника, киберспорт бўйича махсус тўгарак фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, Хива шаҳрида очилган Рақамли технологиялари ўқув маркази, Хива алоқа тарихи музейи, шаҳардаги Ичан қалъа мажмуасида бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов қатнашган семинарнинг очилишида Хоразм вилояти ҳокими вилоятда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун маҳаллий бюджетдан 21 миллиард сўм ажратилишини маълум қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг