Аксарият ҳудудларда давлат боғчаларига тўлов 50 фоизгача камайтирилади
![Аксарият ҳудудларда давлат боғчаларига тўлов 50 фоизгача камайтирилади](https://static.xabaruz.com/crop/2/9/720_460_95_298846535.jpg)
Аксарият ҳудудларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари (давлат боғчалари)га тўловлар камайтирилади. Бу ҳақда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471 қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
5-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда – 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) – 30 фоиз қўлланилади.
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча – 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, бешта тоифага ажратилган. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter