Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Акмал Бурхонов декларация масаласига ойдинлик киритди

Акмал Бурхонов декларация масаласига ойдинлик киритди

Фото: АОКА матбуот хизмати

АОКАда ўтган брифингда мансабдор шахсларнинг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш муддати 2022 йил 1 январь этиб белгиланаётгани, бу муддат жуда узоқлиги, шу вақт ичида амалдорларда мол-мулкларини қонунийлаштириш имконияти пайдо бўлиши ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов фикр билдирди.

«Ижтимоий тармоқларда айнан декларация масаласи бўйича бошқача талқинлар учраяпти, шарҳларда «Нега январдан? Унгача топган пули, мулки декларация қилинмайдими?» каби эътирозли фикрлар билдирилмоқда.

Давлат хизматчилари 2022 йил 1 январигача ўзлаштирган мол-мулки ва даромадларини ҳам — ҳаммасини албатта декларация қилишга мажбур.

Фақат 2022 йил 1 январигача олган мол-мулки ва даромадларини келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш талаб этилмайди. Яъни барча мол-мулкни декларация қилиш — мажбурий, фақатгина келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш — мажбурий эмас, деган тамойил назарда тутилмоқда.

Бу бирор давлат амалдорининг ҳозиргача топган ноқонуний даромадини легаллаштириш дегани эмас.

Агар 2022 йил 1 январигача топган мол-мулкида ҳам, даромадларида ҳам коррупцион аломатлар бўлса, ноқонуний бойлик орттирганлик эҳтимоли бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу ишларга оид тегишли ҳужжатларни кўтара олади. Ва ноқонуний бойлик орттирганлик ҳолати сифатида унга нисбатан жавогарлик чоралари белгилаш бўйича жараёнлар бошланади», — деди агентлик раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг