Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Akfa Medline»да қўриқчи калтакланди

«Akfa Medline»да қўриқчи калтакланди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 14 март куни соат 16:08 ларда 45 ёшли Баҳодир У. ва 51 ёшли Ровшан Қ.лар  Олмазор туманида жойлашган  «Akfa Medline» шифохонасида ўзининг хизмат вазифасини бажараётган қўриқчи 27 ёшли Аъзам А.ни ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказишган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Баҳодир У. ва Ровшан Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, Баҳодир У. мазкур шифохонада даволанаётганлиги, Ровшан Қ. уни кўриш мақсадида келиб, шифохона ички тартиб қоидаларига кўра мумкин бўлмаса-да, бемор хонасига киришини талаб қилиб, қўриқчига қаршилик кўрсатиб, бемор хонасига кириб, орадан бир соатдан сўнг Баҳодир У. ва Ровшан Қ. лар ташқарига чиқиб, қўриқчига «қўлингдан нима келди» деб мазах қилганликлари туфайли, ушбу жанжал келиб чиққанлиги аниқланган.

Таъкидланишича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг