Маҳбуслар ўлим билан олишаётган қўриқчини қутқаришди (видео)
АҚШнинг Уэтерфорд (Техас штати) шаҳрида яшовчи собиқ турма назоратчиси инфаркт бўлиб қолганида ҳаётини қутқарган маҳбусларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда WFAA телеканали хабар тарқатди.
Назоратчи Гэри Гримм 2016 йилнинг июнида округ суди биносида маҳбуслар камерасига қоровуллик қиларди. Бир пайт қўриқчининг аҳволи ёмонлашиб қолганини пайқаган панжара ортидагилар қичқира бошлашди, деворларни уришга тушишди. Шундан сўнг сабр косаси тўлган маҳбуслар панжара эшигини очиб чиқишди ва шериф ёрдамчиларининг эътиборини тортишди. Биринчи тез ёрдам Гриммнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Тўғри, нозир ўша пайтда ҳаётини сақлаб қолган маҳбусларга шахсан ёрдам бера олмади: касалхонадан жавоб беришганида улар аллақачон турли қамоқхоналарда жазони ўташаётганди. Фақат орадан икки ярим йил ўтиб, собиқ турма назоратчиси телевидение орқали ўз халоскорларига миннатдорлигини етказди.
«Агар улар менга зарар етказишни исташганида қўл қовуштириб ўтиришаверарди. Мени ўзлари ўлдиришлари ёки гаровга олишлари ҳам мумкин эди-ку! Ҳозир мен учун уларнинг гиёҳванд ёки қалбаки пул ясовчи жиноятчилар экани муҳим эмас. Муҳими, улар ҳам одам», — таъкидлайди Гэри Гримм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter