Акасининг таъзиясидан қайтган шахс турмуш ўртоғи ва унинг улфатларини пичоқлади
2021 йил 18 март куни тахминан соат 23:30ларда Зарафшон шаҳар 6-кичик туманда яшовчи фуқаро Б.М Конимех туманидан акасининг таъзиясидан уйига келган, уйида турмуш ўртоғи Т.Н йўқлигини кўриб, унга қўнғироқ қилади.
Шунда турмуш ўртоғи Зарафшон шаҳар 1-кичик туманида таниши З.Бнинг уйида эканлигини, шу манзилга келишиши айтган.
Б.М соат тахминан 00:30ларда турмуш ўртоғи айтган манзилга келганда, у ерда турмуш ўртоғи Т.Н ва З.Б, уларнинг таниши П.Алар спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини кўрган. З.Б фуқаро Б.Мга бир дона ароқ олиб келишини сўраган.
Шундан сўнг, фуқаро Б.М ароқ олиб келган ва «улфатлар»га қўшилган. Шу вақтда улар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал натижасида фуқаро Б.М стол устида турган ошхона пичоғини олиб, дастлаб, З.Бнинг бўйин соҳасига 1 маротаба ва кўкрак қисмига 2 маротаба уриб жароҳат етказган.
Сўнгра, у ўзининг ҳаракатларини давом эттириб, фуқаро П.Анинг ўнг кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан 1 маротаба, сўнгра турмуш ўртоғи Т.Ннинг елка қисмига 2 маротаба пичоқ уриб жароҳат етказган.
Турмуш ўртоғи унга ўлдирмаслигини айтиб ялиниши натижасида у ҳаракатларини тўхтатган ва стол устида турган шу уйнинг калитини олиб, ташқи томонидан қулфлаб чиқиб кетган. Фуқаро Т.Н ИИБ ва тез ёрдамга қўнғироқ қилиб хабар берган.
Бироқ, фуқаро З.Б олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойининг ўзида вафот этган, Т.Н ва П.Алар шифохонага олиб кетилган.
Зарафшон шаҳар Ички ишлар бошқармасига келиб тушган хабар юзасидан зудлик билан фуқаро Б.Мни ушлаш чоралари кўрилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро Б.М Зарафшон шаҳар 7-кичик туман 3-уй олдида ИИБ ППХ ходимлари томонидан ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter