Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳрор Маҳмудов: «Июлдан Ўзбекистонда барча нуқталардаги терминаллар халқаро карталарни қабул қила бошлайди»

Аҳрор Маҳмудов: «Июлдан Ўзбекистонда барча нуқталардаги терминаллар халқаро карталарни қабул қила бошлайди»

Фото: «Spot»

Мамлакатдаги 250 мингта терминалларнинг 95 фоизи «China UnionPay»ни, 45 фоизи (112 минг) — «MasterCard»ни қабул қилмоқда. Бир неча кун ичида қурилмалар «Visa» ва «Мир» карталарини ҳам қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази директори Ахрор Маҳмудов маълум қилди, деб хабар беради «Spot».

«Аввалига одамларнинг фикрини ўзгартириш осон бўлмайди. Биз банк карталарини бошқариш маданиятини яратиш зарурлиги ҳақида бир неча бор таъкидлаганмиз. Мерчантлар, яни сотувчи ва хизмат кўрсатувчилар одамлардан пин-кодни сўрамасликлари лозим. Хорижда ўз паролингизни танимаган одамингизга айтиш одобсизлик ва тартибсизлик ҳисобланади. Шунинг учун чет элда карта эгасининг ўзи кодни терминалга мустақил киритади. Ўзбекистонга келган туристлардан сотувчилар пин-кодни сўраганида улар қанчалик ҳайратга тушишини тасаввур қилиб кўринг энди. Умид қиламанки, бир-икки ойдан кейин фақатгина «UzCard» карталарини қабул қилган терминаллар тарихга айланади», — дейди Ахрор Маҳмудов.

Тўрт турдаги тўлов тизимларини июлдан мамлакатнинг барча нуқталарида қабул қилиш бошланади. Ягона умумреспублика процессинг маркази барча терминаллар паркини битта халқаро тизимга мўлжаллаб созлаб чиқса, қолганларини бир неча кун ичида автоматик янгилаш функцияси ёрдамида улаш мумкин бўлади.

Бундан ташқари «UzCard» тизимида ишловчи банкоматлар «UnionPay» ва «MasterCard»ни қабул қилишни бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг