Аҳрор Маҳмудов: «Июлдан Ўзбекистонда барча нуқталардаги терминаллар халқаро карталарни қабул қила бошлайди»
Мамлакатдаги 250 мингта терминалларнинг 95 фоизи «China UnionPay»ни, 45 фоизи (112 минг) — «MasterCard»ни қабул қилмоқда. Бир неча кун ичида қурилмалар «Visa» ва «Мир» карталарини ҳам қабул қилишни бошлайди.