Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков:«Чекка ҳудуддаги аҳоли одатий дориларни заҳира қилгани маъқул»

Нурмат Отабеков:«Чекка ҳудуддаги аҳоли одатий дориларни заҳира қилгани маъқул»

Фото:«Pikabu»

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифингда «Covid-19 сабаб, чекка худудлардаги аҳоли шаҳарга чиқолмаяпти. Дорилар керакли махсулотларнинг асосий қисми шаҳарда бўлиб, бу аҳоли учун бир қатор қийинчиликлар келтириб чиқариши аниқ. Бу масалага қандай ечим бор?» -, дея савол берилди. 

Жавоб: «Албатта кўтарилган масала ўта долзарб, ўйлаймизки карантин тадбирлари ҳам жуда катта вақтга чўзилмайди. Гап ҳар куни қабул қилаётган дориларингиз ҳақида кечаётган бўлса, уни олдиндан захира қилиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, ҳозир дорихоналарнинг тури анча катта, мабодо қайсидир дорига эҳтиёж бўлса, унинг тугаб қолишини кутмасдан ўз ҳудудингиздаги дорихонага тайинлаб қўйсангиз, у маҳсулотининг харид қилинишига ишонса, албатта олиб келиб беради».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг