Аҳмадбойга ҳукм ўқилди! (видео)
Бугун, 21 февраль Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг шерикларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган фирибгарлик, пора бериш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.
Суд мажлиси қарорига кўра, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Унга, шунингдек, бир йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади ва энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия актига асосан, унга қўлланилган қамоқ жазоси муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилди. Қамоқ жазоси 2016 йилнинг 26 июнидан бошлаб ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter